Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунларида ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

Дам олиш кунларида ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйидан келган антициклоннинг совуқ ва кам нам ҳавоси таъсирида бўлади.

Мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат иқлимий меъёрлардан 7-9 даражага паст бўлиб, 20-25 даража илиқни ташкил қилади.

Эртага совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Ҳарорат кечаси антициклон таъсирида 8-11 даражагача пасаяди, кундузи 24-27 даража бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари мамлакатимиз шимолида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг