Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон бўйлаб очиқ, лекин нисбатан совуқ кун бўлади. Ҳаво ҳарорати 10-15° дан юқорига кўтарилмайди ва меъёрий қийматларга тенг бўлади.

Эртага жануби-ғарбий ҳудудларимиздан булутли оқимлар чиқа бошлайди ва Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, мамақалдироқ кузатилиши мумкин, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга яқин бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қолган худудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5° илиқни, кундузи 12-17° илиқни ташкил этади.

7 март куни кечаси ва эрталабки соатларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Поволжья ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0-5° илиқни, кундузи 8-13° илиқни ташкил этади.

8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади, кундузги соатларда ҳаво ҳарорати 14-17° илиқни ташкил этиб, бироз меъёрдан юқори бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг