Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари кутиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Дам олиш кунлари кутиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари (28-29 март) кунлари юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти ҳақида маълумот берди. 

Кеча кечқурун республика ҳудудининг жануби-ғарбий қисмига Тyркманистон ҳудудидан булутли нам массивлар кира бошлади. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва бугун эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғди. Бошқа жойларда ёғингарчилик кузатилмади.

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аввалгидек қуруқ ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айрим жойларгап яна ёмғир ёғади.

Ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади, бу меъёрий кўрсаткичлардан бир оз юқоридир.

28-29 март кунлари ва келаётган ҳафта бошида мамлакатимизда об-ҳавонинг қуруқ ва асосан очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста кўтарилиб, душанба кунига 22-25 даражани, жанубда 27 даража иссиқни ташкил қилади, бундай ҳарорат йилнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрлардан 6-9 даражага юқоридир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг