Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш куни айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш куни айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, эртага 16 декабрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин. 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 3-2, кундузи 3-8 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, қор аралаш ёмғир ёғади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.

Сурхондарё ва Қшқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 5-10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 8-3, кундузи 3-2 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сни ташкил этиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг