Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чорвоқда тезкор рейдлар ўтказилди: ҳадемай «буз-буз»лар бошланади...

Чорвоқда тезкор рейдлар ўтказилди: ҳадемай «буз-буз»лар бошланади...

Фото: Xabar.uz

Давлат экология қўмитаси томонидан Бўстонлиқ туристик зонасида тезкор рейд тадбирлари ўтказилиб, ноқонуний қурилган иншоотлар аниқлашга тушилди. Ушбу хабарни қўмита матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев тасдиқлади.

Унга кўра, Чирчиқ дарёси қирғоқларининг катта қисми Чимён-Чорвоқ курорт зонасига киради, афсуски, айни ҳудудларда қонун ва бошқа маъёрий ҳужжат талабларига тескари равишда қурилган иншоотлар оз эмас. Ҳолат шундайки, у ердаги дала ҳовлиларидан баъзиларининг атрофи шахсий соҳилга эга бўлиш мақсадида тўсиқлар билан беркитилган. Ваҳоланки, дарёдан 300 метргача бўлган дарё ҳудуди, 100 метр эса қирғоқ минтақаси ҳисобланади.

Бунёд Абдуллаевнинг таъкидлашича, тезкор рейд тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги ва «Сув ва сувдан фойдаланиш»ги қонунлар асосида ўтказилмоқда. Ҳозиргача бир юз элликдан ортиқ корхона ва хонадонлар кўздан кечирилди. Уларнинг барчасига ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди ҳамда тегишли тартибда тушунтириш хатлари олинди. Шу билан бирга, маъмурий жавобгарликка тортилиш бўйича огоҳлантирилди. Шунингдек, тадбир доирасида сув ёқасида қонун-қоидаларга риоя қилмасдан қурилган савдо расталари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам бошқа жойларга кўчирилмоқда.

Албатта, ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари осон амалга оширилмайди. Шундан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ ҳозирда маълумотларни умумлаштирмоқда. Якунда судга тақдим этилади. Низоли иншоотларнинг бузилиши ёки қолиши суд тартибида ҳал этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг