Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Чорвоқ» ГЭС хавфсизлигини яхшилаш учун французлар билан ҳамкорлик қилинади

«Чорвоқ» ГЭС хавфсизлигини яхшилаш учун французлар билан ҳамкорлик қилинади

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) билан ҳамкорлик қилади.

«Чорвоқ» гидроэлектростанциясини хавфсизлигини яхшилаш ҳамда мазкур гидроэлектростанцияда интегерациялашган бошқарувни жорий этишдаги стратегик лойиҳани амалга ошириш борасида Франция Республикасидан ташриф буюрган делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 16-апрель кунидаги 271-ф-сонли Фармойишига асосан, Франция Республикасидан ташриф буюрган делегация вакиллари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган «Чорвоқ» ГЭСида бўлишди. Икки томонлама ташкил этилган учрашувда «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг маъсул вакиллари ҳамда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Баптисте Лемоине бошчилигидаги делегация ҳамда Франция Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Биет де Вилмор хоним иштирок этди.

Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Баптисте Лемоиненинг сўзларига кўра, бу ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, Франция тараққиёт агентлиги «Чорвоқ» гидроэлектростанция хавфсизлигини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар учун умумий 13 миллион еврога лойиҳалаштириш назарда тутилаётганлигини маълум қилди.

Жамиятнинг маъсул вакиллари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасига қаратилаётган эътибор ҳамда соҳадаги янгиликлар, жамият томонидан ГЭСларда амалга оширилаётган қурилиш ва модернизация жараёнлари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу лойиҳа ҳамкорлик алмашишда ноу-хау тажрибаси бўлиб, бу лойиҳа гидроэнергетика соҳасида янги истиқболли лойиҳалардан бири ҳисобланди.

Шу билан бирга Франция Республикасидан ташриф буюрган делегация вакиллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг сайёҳлик салоҳияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг