Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чортоқда ҳоким алмашди

Чортоқда ҳоким алмашди

Анвар Отахўжаев.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди.

Туман ва вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ташколот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, вилоят бошқармалари бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Namnews.uz» хабар берди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Ойбек Хабибуллаевич Ҳайдаров ўз вазифасидан озод этилди.

Олмалиқ кон металлургия комбинати ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Хўжахонович Отахўжаев вилоят ҳокимининг 2019 йил 4 мартдаги 158-сонли  қарорига кўра, Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Маълумот ўрнида, Анвар Хўжахонович Отахўжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида вилоят истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, вилоят тадбиркорлар  палатаси, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят савдо-саноат палатаси, O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, «Паррандасаноат» уюшмасида масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг