Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияга 4,2 миллион сўмга чипта олиш мумкинми? «Uzbekistan Airways» сайтида яқин уч ойга чипта йўқ

Россияга 4,2 миллион сўмга чипта олиш мумкинми? «Uzbekistan Airways» сайтида яқин уч ойга чипта йўқ

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тиклангани ҳақида хабар берилган эди.

«Uzbekistan Airways» Тошкент ва Москва ўртасидаги рейс учун чипта нархи 4,2 миллион сўмдан ошмаслигини маълум қилди ва мижозлардан чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмасдан чипталарни компания сайти орқали харид қилишни тавсия этди.

Bankiroff каналининг ёзишича, авиакомпания сайти орқали чипта харид қилишга уриниб кўрилса, апрель ойига ҳам, майга ҳам чипта йўқлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Айни дақиқаларда чипта сотиб олиш мумкин бўлган энг яқин сана 12 июнда! Ва таклиф этилаётган мавжуд чипта нархи 10 375 378 сўм.

Эконом классидаги чипта олиш мумкин бўлган энг яқин сана — 3 июль.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг