Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура чинозлик Г.Очилова фарзандларининг президентга видеомурожаати юзасидан расмий баёнот берди

Бош прокуратура чинозлик Г.Очилова фарзандларининг президентга видеомурожаати юзасидан расмий баёнот берди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Яқинда ижтимоий тармоқ орқали чинозлик Г.Очилованинг фарзандлари президентга видеомурожаат йўллаб, унда онаси ва 16 ёшли укаси ноҳақ қамаб қўйилгани, ўзлари боқувчисиз қолиб кетганини айтиб, ёрдам сўрайди. Мазкур видеомурожаат ўрганилганда, вазият бутунлай бошқа экани аён бўлди.

Бош прокуратура расмий баёнотида шундай дейилади:

«...Г.Очилова 18.11.2019 йилда Чиноз тумани прокурори ва туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи И.Мамаюнусов 05.11.2019 йил 11:00 ларда яшаш хонадонига бостириб кириб, фарзандлари уйда йўқлиги ва ёлғизлигидан фойдаланиб,  бўйнига пичоқ тираган ҳолда ўлдириш билан қўрқитиб, 50.000 АҚШ доллари ва фуқаролик паспортини босқинчилик йўли билан олиб кетганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат ўрганилганда Г.Очилова сунъий далилларни вужудга келтириш орқали И.Н.Мамаюнусовни ўта оғир жиноят содир этганликда айблаб, ёлғон хабар берганлиги аниқланган.

И.Мамаюнусовни ҳимоячиси томонидан тақдим қилинган дискда Г.Очилова вояга етмаган (23.03.2017 йилда туғилган) фарзанди Ё.Ниматжановани ожиз аҳволда эканига қарамай, муттасил равишда унинг етим эканлиги, ҳеч кимга керак эмаслигинини айтиб, руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб, қийноққа солиб келганлиги акс этган лавҳалар аниқланди (видеолавҳа таҳририятда мавжуд).

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ўрганишлар натижасида тўпланган ҳужжатлардан келиб чиқиб, шу йилнинг 24 декабрь куни Г.Очиловага нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а,в» бандлари, 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми «б, г» бандлари  ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятларни содир этишда  гумонланувчи тариқасида ушланган. Орадан икки кун ўтиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни кунларда вояга етмаган Ё.Ниматжанованинг манфаатини кўзлаб, Чиноз тумани ХТБ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан Г.Очиловага нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво аризаси киритилган.

Шунингдек, 27.12.2019 йилда О.Очиловга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «б» банди билан сиртдан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда  қидирув эълон қилинган.

Видеомурожаатда гўёки Г.Очилованинг бош фарзанди ҳам ноҳақ қамоқаб қўйилгани хусусида қуйидагилар маълум қилинади.

Шу йилнинг 8 май куни соат тахминан 11:00 ларда вояга етмаган (23.03.2003 йилда туғилган) Исмоилов Жамшид (Г.Очиловани бош фарзанди) Чиноз туманида жойлашган 6-сонли умумий ўрта таълим мактабда жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, 11-синф ўқувчиси Эргашев Сардор билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жанжал натижасида пичоқ билан С.А.Эргашевни бел соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ж.Исмоиловга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи сифатида иштирок қилишга жалб қилиниб, терговга келтириш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг