Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзор туманида аҳоли муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Чилонзор туманида аҳоли муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Фото: Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани аҳолисининг мавжуд муаммолари ҳамда бугунги кунда ҳал бўлмаётган долзарб масалалари ечимини топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов бошчилигида тумандаги 4-сектор масъуллари аҳолидан келиб тушган уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш тизими ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, маиший масалаларга оид мурожаатларни атрофлича кўриб чиқди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган.

Жумладан, Чилонзор тумани «Ботирма»  МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро, I гуруҳ ногирони Тоҳир Набижонов бир йил аввал турмуш ўртоғига ногиронлик аравачаси сўраб, маҳаллага мурожаат қилган. Аравачадан ҳалигача дарак йўқ. Сайёр қабулдан сўнг Т.Набижоновга икки кун муддатда ногиронлик аравачаси етказиб бериладиган бўлди.

Сайёр қабулда Чилонзор тумани 16-мавзеда яшовчи фуқаро Гулчеҳра Абдувоҳидова ҳозир онкологик касаллиги, коммунал тўловлар бўйича қарздорлиги кўплиги сабабли, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.

Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг