Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«CAPTIVA» учун 1500 доллар «шапка» олганларга жиноят иши очилди

«CAPTIVA» учун 1500 доллар «шапка» олганларга жиноят иши очилди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С. Бухоро шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали фуқаро У. номига «CAPTIVA» русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайтида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг