Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоролик абитуриент тест синовида 100 фоизлик натижани қайд этди

Бухоролик абитуриент тест синовида 100 фоизлик натижани қайд этди

1 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари доирасида Бухоро давлат тиббиёт институтига кириш учун имтиҳон топширган абитуриент 90 та тест саволининг барига тўғри жавоб берди.

Абитуриент биология фанидан (биринчи блок) 30 та, кимё фанидан (иккинчи блок) 30 та ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан (учинчи блок) 30 та саволнинг барчасига тўғри жавоб бериб, ижодий имтиҳон ва ҳарбий имтиёзсиз қайд этиш мумкин бўлган максимал балл — 189 баллни қўлга киритган.

Ушбу натижани қайд этган абитуриент 1999 йил Ғиждувон туманида туғилган Ахмадов Жаҳонгир Акмал ўғли мана шу институт тасарруфидаги академик лицей битирувчиси саналади. Айтилишича, у лицейда ҳам аъло баҳоларда ўқиган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг