Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородан 7 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бемор Жанубий Кореяга даволаниш учун жўнатилди

Бухородан 7 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бемор Жанубий Кореяга даволаниш учун жўнатилди

Фото: xabar.uz

– Болам, йиғлама, ҳали кўрасан, мен тузалиб қайтаман, – дея 10 яшар қизалоғини ўпиб хайрлашаётган бемор онанинг сўзлари ҳаммани ўзига қаратди.

Бухорода хорижий давлатларнинг турли тиббиёт муассасалари ва клиникалари билан ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилган. Жанубий Кореянинг  «Himchan» клиникаси билан йўлга қўйилган ана шундай ҳамкорлик доирасида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларни даволаш ва реабилитация қилиш назарда тутилган.

Фото: xabar.uz

Шунга кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни Бухоро вилоятидан 7 нафар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар даволаниш учун Жанубий Корея давлатига жўнаб кетган. 2 июль куни эса уларга эндопротез қуйиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва «Himchan» клиникасидан Бухорога барча беморнинг аҳволи яхшилиги тўғрисида хабар юборилган.

Бухоро шаҳрида Жанубий Кореянинг «Korea medical fund Sangwon Clinik Himchan» шифохонаси барпо этилди. Унда суяк ва бўғим хасталиги билан оғриган ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар операция қилинади. Бухорода даволаш имкони бўлмаган беморлар эса жарроҳлик амалиётини Жанубий Кореяда ўтказишади. Вилоят ҳокимлиги соғликни сақлаш бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан тавсия этилган етти нафар бемор Жанубий Кореяга даволаниш учун жўнатилди. Эътиборлиси, «Himchan» клиникаси томонидан беморлар бепул даволанади. Беморларнинг бориб-келиши учун 43 млн. 610 минг сўм миқдоридаги маблағ эса Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан олдиндан тўлаб берилган, – деди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Элёр Олтиев.

Маълумот ўрнида: Жанубий Кореяда «Himchan» клиникасининг 8 та касалхонаси мавжуд. Бухоро шаҳридаги шифохонани барпо этиш учун хорижий инвесторлар томонидан 6 миллоион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилган.


 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг