Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода вагонларни сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуа фойдаланишга топширилди

Бухорода вагонларни сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуа фойдаланишга топширилди

Фото:Бухоро вилояти божхона  бошқармаси матбуот хизмати

Бухоро вилояти божхона  бошқармаси «Хўжадавлат» темир йўл божхона постида Хитой Халқ Республикасининг «Nuctech Co LTD» компанияси гранти асосида жиҳозланган инспекцион-кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот котиби Дурдона Қаюмова хабар берди.

Билдирилишича, Бухорода мазкур темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Бунда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси Муротжон Азимов ҳамда «Nuctech Co LTD» компанияси вакили Чанг Зунг Чоулар қатнашган.

«Nuctech Co LTD» компанияси ҳамкорлигида ишга туширилган ушбу техник жиҳозлар мазкур давлат гранти доирасида мамлакатимиз божхона органларига тақдим этиладиган бешта йирик ҳажмдаги сканер қурилмадан биридир. Темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуаси ёрдамида жуда қисқа вақт ичида катта ҳажмли юкларни божхона кўригидан ўтказиш имкони яратилди. Мазкур техника ёрдамида катта ҳажмли транспорт воситалари ёки контейнерлар ичидаги товарларнинг жойлашган шаклини кўриш имкони мавжуд. Замонавий инспекцион-кўрик мажмуа божхона назорати сифатини оширади ҳамда вақтни тежайди. Шу билан бирга, турли божхона қоидабузарликларни аниқлаш, жумладан, божхона чегарасидан товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситалари ва яширин юкларнинг кўригини таъминлаш, контрафакт товарлар ёки контрабанданинг олдини олишда муҳим ўрин тутади»,-деди вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Дониёр Салимов.

Мазкур техник қурилма товарларнинг декларацияда кўрсатилганлигига мослиги, контрабанда предметлари бор-йўқлигини назорат қилишдан ташқари, хавфни бошқариш  тизими орқали божхона назорати самарадорлигини оширади, экспорт ва импорт жараёнларини янада тезлаштиради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг