Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода туғилган уч эгизак оиласига «Cobalt» совға қилинди

Бухорода туғилган уч эгизак оиласига «Cobalt» совға қилинди

Фото: «Дарё»

Бухорода туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан «Cobalt» машинаси совға қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимованинг оиласида 25 март куни уч эгизак туғилганди. Уларга Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди.

Бугун, 29 март куни эгизакларнинг ота-онасига Президент номидан «Cobalt» автомашинаси ва 3 та болалар аравачаси топширилган.

Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимоваларнинг эгизаклардан ташқари 4 ёшли қизи ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг