Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода газ қувурида авария рўй берди. Қурбонлар йўқ

Бухорода газ қувурида авария рўй берди. Қурбонлар йўқ

Фото: PvBux/Телеграм

Кеча, тунги соат 21:50да «Газли - Чимкент» магистрал газ қувурининг 76 километрида авария рўй берди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» томонидан хабар берилган.

Авария натижасида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига Бухоро вилояти Ёнғин хавфсизлиги гарнизонидан 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган.

Мазкур аварияни бартараф этиш мақсадида қувурнинг икки томонида жойлашган махсус беркитиш мосламаларини (задвижкалар) беркитиш йўли билан қувурларга газ узатилиши тўхтатилди.

Аварияни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Авария аҳоли турар жойлардан 40 километр узоқликда содир бўлиб, атрофдаги обектларга ва аҳолига хавф туғдирмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг