Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент вертолётда Бухоро вилоятидаги ишлар қамровини кўздан кечирди

Президент вертолётда Бухоро вилоятидаги ишлар қамровини кўздан кечирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Бу – ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган жорий йилги биринчи ташриф. Ва у мазкур чекка тумандан бошланаётгани бежиз эмас.

2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди. Қисқа муддатда зарур ишлар бажарилиб, ҳаёт ўз маромига қайтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу галги сафар чоғида Президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди.

Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг