Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази бугун, 22 май куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво хусусида хабар берди. 

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 28-33 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 28-33 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг