Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун «Humo arena»да ватанпарварлик фестивали ўтказилмоқда

Бугун «Humo arena»да ватанпарварлик фестивали ўтказилмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 7 май куни «Humo arena» муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ватанпарварлик фестивали ташкил этилмоқда.

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридан ҳарбий оркестр ва санъаткорларнинг ватанпарварлик руҳидаги қуй ва қўшиқларидан иборат концерт дастури, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намойиши, юрт ҳимоячиларининг қўл жанги ва саф элементлари билан чиқишлари ўрин олган.   

Фестивалда барча юртдошларимиз ва мамлакатимиз меҳмонлари иштирок этиши мумкин. Тадбир эрталабдан кечки 19.00 гача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг