Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари 1 июндан иш бошлайди

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари 1 июндан иш бошлайди

Халқаро пресс-клуб сессияда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.

Унда сўз олган Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири Акмалхон Ортиқовнинг айтишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади, деб ёзмоқда ЎзА.

Бу қабулхоналар жорий йил 1 июндан иш бошлаши кутилмоқда. 15 июндан эса электрон база ишга туширилади. Ҳар бир масала 2 кунда, агар мазмун жиҳатдан кўриб чиқилиши талаб этилса 7 кун ичида кўриб чиқилади. Бош вазир чет эллик инвесторларни шахсан қабул қилади.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек, бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг