Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир ва Тошкент ҳокими махсус вертолётда пойтахт узра парвоз қилди

Бош вазир ва Тошкент ҳокими махсус вертолётда пойтахт узра парвоз қилди

Фото: «TashkentSkyNews»

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 10 март куни вертолётда пойтахт осмонида парвоз қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Мудофаа вазирлигидан қайд этилишича, улар Airbus Helicopters H215 русумли вертолётда учишган. Мазкур вертолёт Тошкентнинг 3D форматдаги бош режасини ишлаб чиқиш учун аэрофотоускуна билан жиҳозланган, дея аниқлик киритган ҳокимият вакили.

Аввалроқ шаҳар маъмурияти апрель охиригача Тошкентнинг бош режаси концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Бу иш билан Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг