Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокурор видеоконференцалоқа орқали қабул ўтказди

Бош прокурор видеоконференцалоқа орқали қабул ўтказди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

2020 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев томонидан видеоконференцалоқа орқали фуқароларнинг қабули ўтказилди. 

Қабулда 18 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди (мурожаатларнинг 11 таси суд масалалари, 3 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 3 таси бошқа масалаларга оид).

Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш Бош прокуратурада Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг