Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокурор ўринбосари: «Коррупционер қайси лавозимда бўлсаям жазосини олади»

Бош прокурор ўринбосари: «Коррупционер қайси лавозимда бўлсаям жазосини олади»

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда «Фаол инвеститциялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди.

Тадбирнинг ушбу қисмида сенатор Улуғбек Сотиболдиев Ўзбекистоннинг коррупция рейтингидаги ўрни қониқарсиз эканига эътибор қаратди ва Бош прокуратурадан изоҳ сўради, дея хабар бермоқда «Xabar.uz» мухбири.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон коррупция рейтинги бўйича «Transparency International» ташкилоти рўйхатида 158-ўринни эгаллаган ва бу яхши ҳолат эмас. Бу ташқи имиджга ҳам салбий таъсир этади.

«Аммо Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ вазиятни фақат ушбу ташкилот рейтинги билан баҳолаб бўлмайди. Президент ташаббуси билан бу муаммони енгишда катта ишлар қилиняпти. Бугун коррупционер ким бўлишидан, қайси лавозимда ўтиришидан қатъи назар жазосини олади. Коррупция шундай муаммоки, уни бирдан йўқ қилиб, томирини кесиб ташлаб бўлмайди. Бунинг иложи йўқ. Аммо халқнинг ҳуқуқий онгини ошириш йўли билан, ислоҳотларга қатъий амал қилиш орқали натижага эришиш мумкин. Прокуратура энди фақат жиноятчини ушлаб жазоламайди, балки жиноятга олиб келган сабабларин ўрганиб, уларга қарши курашади», — деди Бош прокурор ўринбосари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг