Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Тошкентда янги сайилгоҳ барпо этди

Бош прокуратура Тошкентда янги сайилгоҳ барпо этди

Бош прокуратура матбуот хизмати

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида «Дамаши» каналининг узунлиги 1 100 метр бўлган қирғоқ бўйи минтақасида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, «Сой бўйи» сайилгоҳи барпо этилди.

Бу мақсадлар учун Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарур миқдорда маблағлар ажратилди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Канал қирғоқ бўйи минтақаси 7 та лотга бўлиниб, уларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам турли хил ресторанлар, дам олиш масканлари, Коворкинг маркази, фитнесс клуби ва бошқа бир қатор объектлар ҳамда жаҳонга машҳур Эйфель ва Пиза миноралари, Лувр пирамидаси ва бошқа шунга ўхшаш объектлар макетлари барпо этилди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус асосида паркка туташ ҳудудда аҳоли учун қулай кутубхона барпо этилди.

Жорий йил 9 май куни ушбу сайилгоҳнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтиб, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийларимиз учун байрам тадбири ўтказилди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг