Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг сохта ходимлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг сохта ходимлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқоричирчиқ туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда «А.Б.» МЧЖ иш бошқарувчиси М.М.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, аслида «К.И.» МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. «М» кафесига овқатланиш мақсадида кириб,ўзини Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам деб таништирган. Таомларни сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга НКМ чеки берилмаётганлигини важ қилган. Сўнгра, ғазнада турган НКМ аппарати ва кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйиб, ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн. сўм олган вақтида департамент органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг