Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура 18 нафар шахсни рағбатлантирди

Бош прокуратура 18 нафар шахсни рағбатлантирди

Фото: Xabar.uz

Бош  прокуратура томонидан 2021 йилда жами 18 нафар шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлиги  ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашганлиги сабабли рағбатлантирилди. 

Қайд этилишича, ушбу хабарлар асосида 16 та ҳолатда пора олиш ва 2 та ҳолатда бюджет маблағларини жуда кўп миқдордаги қийматда талон-торож қилиш жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

«Албатта, коррупцияга қарши муросасиз курашишда аҳолининг барча  қатламлари  фаол  иштирок  этиб  келаётганлиги  қувончли ҳолдир. Шу боис, барча фуқароларни жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда фаол  иштирок этишга чақириб  қоламиз», дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг