Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сохта ҳужжат билан божхона имтиёзига эга бўлиб олган тадбиркор аниқланди

Сохта ҳужжат билан божхона имтиёзига эга бўлиб олган тадбиркор аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда фуқаро Б.Я. қариндоши Н.М. номига  «Я.Т.» хусусий корхонасини ташкил этиб, норасмий равишда  бошқариб, Хитойдан 21,6 минг АҚШ долларлик тикувчилик хом ашёлари ва маҳсулотларини импорт қилгани, божхона органларига тикувчилик цехи ташкил қилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тақдим этиб, 742,2 млн. сўм божхона имтиёзларини олиб, 71,6 млн. сўмлик маҳсулотларни сотиб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Б.Я. амалга оширилган товар айланмаларини ҳисоботлардан яшириш ва давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик мақсадида «Я.Т.» хусусий корхонасини ўзи раҳбарлик қиладиган  «Ф» хусусий корхонасига қўшиб юбориш (бирлаштириш) орқали тугатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Я. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг