Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура Хоразмдаги мудҳиш қотиллик юзасидан маълумот берди

Бош прокуратура Хоразмдаги мудҳиш қотиллик юзасидан маълумот берди

Фото:«Xabar.uz»

13 май куни Хоразм вилояти, Шовот тумани, «Арбек» маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 й.т.) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, келиб чиққан жанжалда ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. (1978 й.т.) воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг