Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болаларни мактабларга қабул қилишда кимларга имтиёзлар мавжуд?

Болаларни мактабларга қабул қилишда кимларга имтиёзлар мавжуд?

Фото:«Asr.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган 81 та умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилган бўлиб, бу тартибга кўра асосий квота бўйича болаларни таълим муассасаларига қабул қилиш мутлақо бепул асосда амалга оширилади.

Мазкур қарорга мувофиқ, қабул кватоси асосий ва қўшимча квота турларига ажратилган.

Асосий квота – туман (шаҳар) ҳокимликлар томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари, отаси ёки онаси 1 гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болалар сонини (кейинги ўринда асосий квота деб аталади) инобатга олган ҳолда шакиллантирилади.

Қўшимча квота – умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чикиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган учун ажратилади.

Демак, юқоридаги атамага асосланиб, боланинг ота ёки онаси имконияти чекланган шахсларнинг 1 гуруҳга кирса, ёки етим ҳамда она-она қармоғидан маҳрум бўлган болалар қабул квотасининг асосий квота турига мансуб хисобланади, яъни белгиланган микроҳудуддан қатъий назар ҳамда мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган) исталган мактабларга фарзандларини қабул қилиши учун ҳужжатлар беришлари мумкин.

Шунингдек, энг кам ойлик иш ҳаққининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилмайди.
Дарҳақиқат мазкур маъмурий регламентнинг яна бир ўзига хос томони шундан иборатки, 29-бандда умумтаълим мактаблари асосий квота доирасида тўлиқ қамраб олингандан сўнггина бўш ўринлар қолса, қўшимча квота асосида тўлдирилиши белгиланган. Яъни, даставвал мактабга бириктирилган ҳудуднинг мактаб ёшида бўлган барча болалари тўлиқ қамраб олингач, қўшимча ўринлар берилиши мумкин.

Аввалги тартиб бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 15 май 2017 йил ВМҚ-140 сонли қарорида ногирон шахсларга ҳамда боланинг ота ёки онаси имконияти чекланган шахсларнинг 1 гурухга кирса, ёки етим ҳамда она-она қармоғидан маҳрум бўлган болалар қабул қилиш бўйича имтиёзлар белгилан. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ногиронлар тўғрисидаги ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига ҳамда миллий конунчилигимиздаги олий конунимиздаги талабларига тўла жавоб беради десак муболаға бўлмаймиз.

Сарвар Назаров,
Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси Бош маслаҳатчиси

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг