Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болалар боғчаси тўловида кимларга имтиёз берилади?

Болалар боғчаси тўловида кимларга имтиёз берилади?

Фото:«Xabar.uz»

Боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали эслатиб ўтди.

Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли боғча ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.

Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тасдиқланади.

Рўйҳатига кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан заҳира шакллантирилади.

Тўловдан озод қилинган болаларнинг боғчага қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар мазкур заҳирадан тўлдириб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг