Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бола ўз фикрини ифода қилишга ҳақли

Бола ўз фикрини ифода қилишга ҳақли

Иллюстратив фото

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун (ЎРҚ–608-сон, 10.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонунга мувофиқ, бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, оилада боланинг манфаатига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида сўзлашга ҳақли.

Бунда қарор қабул қилувчи орган ва мансабдор шахс бола манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилиши керак.

Шунингдек, ота-она ва бола алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек 14 ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли.

Бундан ташқари, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун янги модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг