Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ янги пандемиядан огоҳлантирди

БМТ янги пандемиядан огоҳлантирди

Фото: «Richwin.ru»

БМТ экспертлари кўпгина одамлар соғлом ва фойдали егуликдан маҳрум бўлгани боис глобал семизлик пандемияси келиб чиқишини тахмин қилишмоқда, деб ёзади «Bloomberg».

Бу ўзгаришлар коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз билан боғлиқ. БМТ ҳисоб-китобига кўра, бутун дунё бўйича уч миллиард киши аввалги даромад манбаидан айрилгани боис соғлом овқатланиш имкониятидан маҳрум бўлади. Бу зарарли егуликлар, жумладан, фастфудни кўп истеъмол қилишга олиб келади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жорий йилнинг охирида дунёда 130 миллиондан ортиқ киши очликка дучор бўлиши мумкин. Лекин шу билан бирга, ривожланган давлатларда семизлик жиддий хавф солади. Буни янги пандемия деса ҳам бўлади.

Ҳозирги вақтда дунёда ортиқча вазндан қийналаётган одамлар сони очликдан азият чекаётган инсонларга қараганда бир неча баравар кўп. Жумладан, Британия аҳолисининг тахминан учдан икки қисми ортиқча вазндан қийналмоқда, мамлакатдаги ҳар еттинчи ўлим носоғлом овқатланиш туфайли келиб чиқмоқда. Боз устига, ортиқча вазнга эга кишилар диабет, юрак-қон томир ва онкологик касалликларга мойил бўлишади.

Экспертларнинг сўзларига кўра, агар ҳеч қандай чора кўрилмаса, кейинги ўн йилликда ортиқча вазн ва у келтириб чиқарган соғлиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли бутун дунё соғлиқни сақлаш тизимига ҳар йили 1,3 триллион доллардан харажат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг