Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Биз маҳбус эмасмиз-ку?!» Касбидаги воқелик юзасидан прокуратура нега жим?

«Биз маҳбус эмасмиз-ку?!» Касбидаги воқелик юзасидан прокуратура нега жим?

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғи бир неча нафар маҳаллий фермерни  жазирамада автобусга қамаб, «тарбиявий соат» ўтганига оид лавҳа ва хабарлар айланмоқда.

«Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот гуруҳи»га тўрт нафар фермернинг шикояти жойлаштирилди. Тегишли имзо ва муҳр билан шаҳодатланган мазкур шикоят мазмуни тарқалаётган хабарлар мазмуни билан бир хил. Ортиқча бўрттирилган жойи йўқ. Демак, Касбида юз берган воқеликка шубҳа қолмаяпти тобора.

Шунга қарамай, айни ҳолат юзасидан ваколатли органлар  муносабат билдиргани йўқ. Хусусан, Бош прокуратура ҳам.

Бундай сукутни «ҳолат ўрганилаётган бўлса керак», деган яхши гумонга йўйиш мумкин, албатта. Бироқ фавқулодда воқелик тезкор муносабат билдирилишини талаб этади.

Кутяпмиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўша «семинар»га бормаган фермернинг уйига ИИБ ходимлари келиб, фермерни сўроқ қилаётгани ҳақида ҳам видео тарқалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг