Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бишкекда Ботаника боғи ёнди

Бишкекда Ботаника боғи ёнди

Фото: «Спутник»

Бишкекнинг Ботаника боғида юзага келган ёнғин ўчирилди. Бу ҳақда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Элмира Шерипова хабар қилди.

Каралаева кўчасида жойлашган Ботаника боғида юзага келган ёнғин 19 март куни соат 19:21 да тўла бартараф этилди. Кучли ёнғин келиб чиқмади. Оловни ўчиришга битта ўт ўчириш расчёти жалб қилинди.

Аввалроқ интернетда Ботаника боғи ҳудудини тутун қоплаган видео тарқалиб кетди. Ўсимликлар алоҳида қўриқланадиган жойнинг қандай ҳудуди ёнгани ва бунинг сабаблари ҳозирча хабар қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекда жойлашган Ботаника боғи тарихий, маданий ва меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Шу муносабат билан у давлат муҳофазасига олинган. 1938 йилда очилган бу қўриқхонада ҳар хил дарахтлар, ўсимликлар ва гулларнинг 5500 дан ортиқ тури бор.

2017 йилда ҳам Ботаника боғи ҳудудида кетма-кет бир нечта ёнғин содир бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг