Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусь Молиявий тергов департаменти делегацияси Ўзбекистонга келди

Беларусь Молиявий тергов департаменти делегацияси Ўзбекистонга келди

Шу кунларда Белорусь Давлат назорати қўмитаси раисининг ўринбосари – Молиявий тергов департаменти директори И.Маршалов бошчилигидаги делегация юртмизда меҳмон бўлиб турибди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг  «Xabar.uz»га маълум қилишича,  бугун меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ташриф буюрди.

Учрашувда томонлар идоралараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Жумладан, иқтисодий жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида фаолиятнинг аниқ йўналишлари бўйича ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, мавзуга доир тадқиқотлар ўтказиш, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш муҳокама этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Беларусь Республикаси Давлат назорати қўмитаси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Қайд этилдики, мазкур ҳужжат иқтисодий ва молиявий жиноятларга қарши кураш юзасидан самарали ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини таъминлайди, ахборот алмашишни кучайтиради, шунингдек,  икки идора фаолиятига ижобий туркти беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг