Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бекободда ҳам ҳоким ўзгарди

Бекободда ҳам ҳоким ўзгарди

Фото: «Олтин воҳа» канали

Тошкент вилоятининг бир қатор туманларида ҳокимлар ўзгармоқда. Бироз аввал Бўка туманига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, бугун халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўриб чиқилган.

Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдуллаев Неъмат Озодович вазифасидан озод этилган.

Тошкент вилояти Молия бошқармаси раҳбари Худойбердиев Фурқат Абдусаломович Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг