Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

BBC ўзбек хизмати биринчи марта Ўзбекистонда мукофотланди

BBC ўзбек хизмати биринчи марта Ўзбекистонда мукофотланди

Фото: «Turon24»

Кеча, 10 декабрь куни ўтган Ижтимоий медиа маҳсулотлари Х Миллий фестивалида BBC ўзбек хизмати «Ўзбекистон дўстлари» дипломи ва эсдалик белгиси билан тақдирланди. Бундай мукофот Ўзбекистонда BBCга биринчи марта берилишидир, дейилади «Turon24» хабарида.

«Тўғриси кутмагандим. BBC ўзбек хизмати бир неча халқаро мукофотларни олган. Аммо Ўзбекистонда ҳеч қачон бу тарзда тақдирланмаган. BBC биринчи марта Ўзбекистонда дўст сифатида тақдирланди. Умид қиламанки, бу тақдирлов ўзбек ҳукуматининг BBCга нисбатан муносабати илиқлашгани, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлаётгани нишонасидир. Бибиси дунёни Ўзбекистонга, Ўзбекистонни дунёга танитишда давом этади», дейди ўзбек хизмати бош муҳаррири Хайрулло Файз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг