Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳида шикоятларга сабаб бўлган қуриган дарахт олиб ташланиши мумкин

Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳида шикоятларга сабаб бўлган қуриган дарахт олиб ташланиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Хўжа Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги қуриган дарахт бўлаги кўп шикоятларга сабаб бўлган эди. Ушбу ёғоч Ислом динига тўғри келмайдиган ширк амалларга сабаб бўлаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда муҳокамалар учраб турарди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда ҳатто дарахт бўлагини ёқиб юборишга уриниш ҳам бўлган.

Xabar.uz мухбири хабар қилишича, баҳсларга сабаб бўлган ёғоч бўлаги олиб ташланиши мумкин. Бугун зиёратгоҳ маъмурияти томонидан унинг усти ёпиб қўйилган, эртага олиб ташланиши кутилмоқда.



Ривоятларга қараганда дарахт ўз вақтида Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанднинг ерга суқилган ҳассасидан униб чиққан. Гарчи зиёратгоҳда қуриган ёғоч атрофида айланиш ва бошқа амаллар ширк экани ҳақида огоҳлантириш ёзиб қўйилган бўлса-да, баъзилар бунга амал қилмас эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг