Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БААлик амалдор: «Ўзбекистон фуқароларимизни кириш визасидан озод қилиши Амирлик дипломатиясининг муҳим ютуғидир»

БААлик амалдор: «Ўзбекистон фуқароларимизни кириш визасидан озод қилиши Амирлик дипломатиясининг муҳим ютуғидир»

Фото:«Uzdaily.uz»

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси чет эл ОАВларида туризм соҳасида ислоҳотларга муносабатни тақдим этди.

БААлик сайёҳлар Ўзбекистонга кириш визасидан озод этилишига бағишланган бир қатор мақолаларда БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг консуллик хизмати бошқарма бошлиғи Бадр Ал-Авадий шундай сўзлари келтирилган: «Ўзбекистон ҳукуматининг БАА фуқароларини кириш визасидан озод қилиш ташаббуси Амирлик дипломатиясининг муҳим ютуғидир».

Албатта, визасиз режимнинг жорий этилиши юртимизга хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади. Fly Dubai авикомпаниясининг Дубай ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиши эса буни янада рағбатлантиради.

Бу борадаги барча тафсилотлар «Fly Dubai Ўзбекистонга парвозларнинг очилишини Тошкентда нишонламоқда» мақоласида батафсил ёритиб берилган.

Шунингдек, «Ўзбекистонда яшаш қиймати» номли мақолада сайёҳлар учун зарур барча маҳсулотларнинг юртимиздаги нархлари жадвал кўринишида ўз аксини топган.

«Қўшма виза режаси Қозоғистон ва Ўзбекистон учун эшикларни очади» номли мақолада Қозоғистон ва Ўзбекистон сайёҳларга бир мамлакатдан бошқасига эркин саёҳат қилиш имконини берадиган қўшма «Silk Visa»ни жорий этиш режалаштирганлиги ва бу режа бошқа давлатлар орасида катта қизиқиш уйғотгани айтиб ўтилган.

Францяда чоп этилган «Туризм: Ўзбекистон 45 давлат фуқароларига визасиз режимни жорий қилди» деб номланувчи мақолада эса, Европа Иттифоқи фуқароларидан французлар ва немислар биринчи бўлиб Ўзбекистонда жорий этилган визасиз режимдан фойдаланишди, дейилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг