Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аудиоси тарқалган ҳоким барча рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди

Аудиоси тарқалган ҳоким барча рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди

Фото: Наманган ҳокимлиги

Аввалроқ Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг тадбиркор Анасхон Дедабаевни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган аудиоси тарқалганди.

Бугун, 3 декабр куни ушбу масалада Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразоқов бошчилигида кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Йиғилишда Янги Наманган тумани ҳокими Ж.Абдуллаевга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилиб, барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди. 

Шунингдек, йиғилишда жорий йил давомида ижтимоий тармоқларда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқармалари, тегишли ташкилотлар раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ёритилган масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг