Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳукумат атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда ягона давлат сиёсатини амалга оширади

Ҳукумат атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда ягона давлат сиёсатини амалга оширади

Фото:«Xabar.uz»

«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Президент томонидан имзоланди.

Қонунга киритилган қўшимчалар билан Ҳукуматнинг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Унга мувофиқ, Ҳукумат атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқариш нормативлари Ҳукумат томонидан белгиланадиган бўлди. Илгари бу нормативлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган.

Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг нормативларини бузиш билан боғлиқ фаолият эндиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам чекланиши, тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Илгари бу чекловлар фақат ҳокимликлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган.

Эндиликда, озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспорти экология органлари рухсатномалари асосидагина амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг