Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Архив ҳужжатларини рақамлаштириш учун дунёдаги энг яхши ускуналар келтирилади

Архив ҳужжатларини рақамлаштириш учун дунёдаги энг яхши ускуналар келтирилади

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев бошчилигидаги делегация Германияда бўлиб, ҳужжатларни рақамлаштириш учун профессионал ускуналар ишлаб чиқарувчи машҳур «MICROBOX» GmbH компанияси билан музокаралар ўтказди.

Агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, сафардан кўзланган мақсадлар — давлат хизматлари соҳасини рақамлаштириш борасидаги икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, замонавий сканерларни бошқариш учун ўқув машғулотлари, шунингдек, архив маълумотларини рақамлаштириш жараёнини тезлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. Бундан ташқари, мамлакатимизга Германияда ишлаб чиқарилган замонавий сканерлаш ускуналарини келтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган куниданоқ ўзини инновацион жараёнларини ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён қилди. Шу боис, Давлат хизматлари марказлари тизимида янги — архивариус лавозимини жорий этиш ҳисобига ФҲДЁ органлари архив ҳужжатларини тақдим этиш жараёнида уларни қўл меҳнатидан озод қилиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2022 йил 1 январга қадар автоматлашган «ФҲДЁ ягона электрон архиви» тизимини шакллантириш режалаштирилган.

«MICROBOX» GmbH дунёдаги энг яхши профессионал ечимлари билан танилган компаниялардан саналади. Мутахассисларнинг айтишича, мазкур ускуналар рақамли архивларни яратиш бўйича деярли ҳамма вазифаларни бажара олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг