Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда ўқиган мутахассис Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

АҚШда ўқиган мутахассис Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Cирдарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб Исақулов Шоҳруҳ Норқулович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шоҳруҳ Исақулов 1991 йилда таваллуд топган. 2011 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати «Нюман» университети (Newman University), 2014 йил «Френдс» университети (Friends University)ни тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг