Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ давлат департаменти делегацияси Сирдарёга келди

АҚШ давлат департаменти делегацияси Сирдарёга келди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун АҚШ давлат департаментининг Одам савдосига қарши курашиш ва мониторинг бошқармаси, Ташқи сиёсат масалалари бўйича вакили А.Фендер бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Андрю Фендер бошчилигидаги делегация ходимлари Джулия Рейниц, Рейчел Рабалар Сирдарё вилоятида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси аъзолари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашди.

Суҳбат давомида делегация вакилларига малакатимизда, шу жумладан Сирдарё вилоятида одам савдосига қарши курашиш борасида ҳамда мажбурий меҳнатга қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан амалга оширилаётган ижобий натижалар ҳамда комиссия фаолиятига киритилган режалар бўйича атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Айниқса, мамлакатимизда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилганлиги, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштиришва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги аниқ мисоллар орқали тушунтирилиб, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш, фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди» дейилади хабарда.

Тадбир якунида одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг