Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АОКА пойтахтлик пенсионер муаммосини ёритган журналистга миннатдорчилик билдирди

АОКА пойтахтлик пенсионер муаммосини ёритган журналистга миннатдорчилик билдирди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фуқаролар ва жамият муаммоларига бефарқ бўлмаган миллий оммавий ахборот воситаларининг фаол ёндашувларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Уларнинг фаолиятлари кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга ёрдам беради ва ОАВни ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантиради.

Жорий йилнинг 22 апрелида «Новости Узбекистана» (Ўзбекистон янгиликлари) янгиликлар сайтида «Оқ йўл 59 манзилидаги бебошлик: пенсионердан участкани қандай тортиб олишди» номли мақола эълон қилинган. Муаллиф ўтказган журналист текшируви мутасадди давлат идораларининг пойтахтда яшовчи содда фуқаронинг муаммосига эътибор қаратишларига сабаб бўлди.

Мақола муаллифи Олия Таишова ва «Новости Узбекистана» таҳририятига юксак фуқаролик бурчи ва инсонларнинг энг муҳим муаммоларини ёритишдаги фаолликлари учун миннатдорчилик билдирамиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг