Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АОКА фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилади

АОКА фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда. Унда давлат раҳбари оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш лозимлигини айтиб ўтди.

«Мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришнинг дастлабки даврида оммавий ахборот воситаларини кенг қўллаб-қувватлаш, уларни ҳимоя қилиш, давлат идораларида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилган эди.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, уларни янада ривожлантириш, мустақил фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентлик фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим, деб ҳисоблайман», деди президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг