Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижоннинг қайта-қайта танқидга учраган ҳокими ишдан олинди

Андижоннинг қайта-қайта танқидга учраган ҳокими ишдан олинди

Иллюстратив фото

Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов ишдан олингани расман тасдиқланди. Бундай хабарлар аввал ҳам тарқалган, лекин расман тасдиғини топмай келаётган эди.

Датлаб, 2019 йилнинг апрель ойида у ишдан олингани, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф. Бузруков Андижон туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.  Аммо қисқа вақтдан сўнг У. Исомиддинов яна ўз жойига қайтди, унинг вақтинча ишга чиқмагани саломатлигини тиклаш билан изоҳланди.

Улуғбек Исомиддинов ўқувчиларимизга яхши таниш. Унинг фаолияти ҳақида бир эмас, бир неча марта танқидий мақолалар чоп этилган. Бу орада ҳоким ўзини танқид қилган журналистга қўшиб, уни чоп этган бошқа нашрниям судга беради. Судда барибир журналистлар ютиб чиққанидан ҳам хабарингиз бор.

Бугун, халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Андижон тумани ҳокими лавозимига Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович тайинланди.

Тайинловга қадар Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович, Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Андижон туманининг эндиликда собиқ ҳокими Улуғбек Исомиддиновнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг