Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда уйи бузилган фуқароларга ер ва компенсация пуллари берилмаяпти (видео)

Андижонда уйи бузилган фуқароларга ер ва компенсация пуллари берилмаяпти (видео)

Фото:«Darakchi»

«Замон» дастурида Андижон вилояти, Олтинкўл туманининг Жалабек қишлоғида уйи бузилган фуқароларнинг муаммолари кўтариб чиқилди. 

Маълумотларга кўра, қишлоқда 83 та уй бузилишга тушган ва уларнинг компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилмаган ва ер ажратилмаган. Фуқароларнинг арз қилишича, маблағ йўқлиги сабабли улар янги уй қуришга имконият бўлмаяпти. 

Фуқаро Насиба Қўзибоеванинг айтишича, 5 йилдан бери ушбу муаммо ҳал бўлганича йўқ. 

Қўштепа МФЙ раиси сўзларига кўра, Олтинкўл тумани ҳокими фуқароларга 4 сотихдан ер ажратиб беришни режа қилмоқда. «Ҳозирда пахта мавсуми бўлгани сабабли бу ишлар секин кетмоқда» - дейди раис. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг