Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда содир бўлган қотиллик жинояти оммавий муҳокама қилинди

Андижонда содир бўлган қотиллик жинояти оммавий муҳокама қилинди

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

2020 йил 30 май куни соат 19:30ларда Андижон шаҳрида яшовчи, фуқаро Б.С. таниши М.Б нинг яшаш уйида у билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, Б.С.га қарашли Олтинкўл тумани, «Жалабек» МФЙ ҳудудида жойлашган пайвандлаш цехига боришади. Бу ерда М.Б. маст ҳолда Б.С.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги учун ўзаро жанжаллашиб кетишади. Жанжал оқибати аянчли якун топади. Фуқаро Б.С. шу ерда бўлган хўжалик болтаси билан М.Б.ни бош қисмига 2 маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказади ва М.Б.нинг воқеа жойида вафот этишига сабабчи бўлади.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан Б.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ушбу аянчли ҳолатни содир этган Б.С.нинг қилмиши Олтинкўл тумани, Жалабек маҳалласида яшовчи кенг жамоатчилик иштирокида танқидий муҳокама қилинган. Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков раислигида ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг