Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ҳам катта байроқ ўрнатилди

Андижонда ҳам катта байроқ ўрнатилди

Андижон шаҳрида баландлиги 64 метр бўлган Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилди. Байроқ узунлиги 14, эни 7,5 метрга тенг. Унинг оғирлиги эса 33 килограммни ташкил этади.

Яқинда Гулистон шаҳрида баландлиги 65 метр бўлган катта байроқ ўрнатиш бошланганди. Бугунги кунда Сирдарё вилоятидаги энг улкан байроқ (баландлиги 35 метр, ҳажми 12 метрга 6 метр) Ширин шаҳрининг бош майдонига ўрнатилган.

Маълумот учун, ҳозир энг улкан байроқ Тошкентда бўлиб, баландлиги 65 метр, Бухорода эса 60 метрли ўрнатилган. Шунингдек, 35 метрли байроқ Наманган шаҳри ва Қоракўл туманларига ҳам ўрнатилган. Самарқанд шаҳрида ўрнатилган байроқ баландлиги 30 метрни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг